Ultimate magazine theme for WordPress.

Ноқонуний тартибда алюминий рангли металлини эритиш жараёнида ҳар хил уй-рузғор буюмлари ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманининг “Яшнаобод” МФЙ ҳамда “Гулзор” МФЙ ҳудуди Навоий вилояти Экология бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма  масъул ходимлар ҳамда шу ҳудуднинг маҳалла раислари билан ўрганиш олиб борилди.Ўрганиш давомида “Гулзор” МФЙ даги ишлаб чиқариш саноат зонаси ҳудудида “Кристалл элегант инвест” корхонаси ҳамда “Яшнаобод” МФЙ даги ишлаб чиқариш саноат зонаси ҳудудидаги “Азизбек Фарангиз Грант” корхонаси ноқонуний тартибда алюминий рангли металлини эритиш жараёнида ҳар хил уй-рузғор буюмлари ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.

Ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера ҳавосига турли хил инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи моддалар ташлаш билан бир қаторда ҳосил бўлган ишлаб чиқариш чиқинилари билан ҳудуд ҳамда ҳудуддан ташқари жойлар ифлослантирилганлиги аниқланди.

Ушбу фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорига асосан атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи 1-тоифага мансуб (юқори даражадаги хавфли) объект ҳисобланади.

Ушбу корхона қонуний фаолият юритиш учун Қизилтепа туман Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан корхонага огохлантириш хатлари берилиб, қонуний чора кўриш учун тўпланган хужжат туман прокуратурасига тақдим этилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

матбуот хизмати