Ultimate magazine theme for WordPress.

ОНА ТАБИАТГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ КИМ ҲИСОБИНИ БЕРАДИ

Навоий вилояти Кармана тумани “Талқоқ” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ўзанидан 2-участкада ўзан тозалаш жараёнида қум шағал материалларини қазиб олиш ва сотиш бўйича мониторинг ўтказилганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари қайд қилинди.
Ўзингизга маълумки, Зарафшон дарёси вилоятимизни 4 та туманини кесиб ўтувчи дарё бўлиб, унинг муҳофаза минтақаси 6966,1 гектар, қирғоқ олди ерлари 1131,1 гектарни ташкил қилади. Умумий вилоят ҳудудидан ўтган қисми 130,1 км дан иборат. Лойиҳавий сув қабул қилиш қуввати 164,4 мЗ/сек бўлиб, айни кунда дарёда 85-90мЗ/сек сув оқиб ўтмокда. Зарафшон дарёсининг муҳофаза минтақаси ва қирғоқ олди зонасини белгилаш мақсадида 26.08.2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №303-сонли ва Навоий вилоят ҳокимининг 18.09.2002 йилда № 203 сонли қарорлари тасдиқланган.
Сув омборлари ва бошка сув ҳавзалари, дарёлар ва магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик, маиший сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2019 йилда №981 сонли қарорида белгиланган
Ҳукумат қарорларининг асосий мақсади дарё сувини ифлослантирмаслик дарё минтақасида ноёб йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш кўпайишини таъминлашга қаратилган.
Аммо такидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Зарафшон дарёсининг исталган жойидан қонунга зид бўлсада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига балиқхона ва бошқа фаолият юритиш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер ажратиб берилмоқда.
Навоий вилояти Кармана туман “Талқоқ” МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ўзанидан 2-участкаси 331,1, 334,42 контурларидан узунлиги 1 км эни 100 метр бўлган дарё ўзанини тозалаш дарё сув оқимини тўғирлаш қум-шағал материалларини қазиб олиш, сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавфқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Ҳавфсиз дарё” ДУКси томонидан шу ҳудудда яшовчи фуқаро ЯТТ Ф.Айназаровга Электрон онлайн-аукцион орқали 231,7 млн сўм миқдорида сотувга қўйилиб ер сотилган.
Қум шағал қазиб олиш ишларини бошлашидан олдин 02.10.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-мухитни муфоҳаза қилиш қўмитаси томонидан давлат экологик экспертиза хулосаси (01-01/10-08-2158 рақам билан) олинган. Хулосада қатор талаблар қўйилган аммо бирортаси бажарилмаган.
Ушбу ҳудудда ишлар қонуний олиб борилаётганлиги ўрганиш мақсадида мониторинг кузатуви ўтказилганда қуйидагилар аниқланди:
Айнан ЯТТ Ф.Айназаров учун харитада ажратилган майдон четда қолиб қонунга зид равишда ғарб томонидан узунлиги 320 метр, эни 205 метр, чуқурлиги 4 метр жами 6 гектар 560 сотих майдонда ўсимлик дунёси табиий ҳолда ўсган юлғун буталар бутунлай пайхон қилинган. Пайхон қилинишидан ташқари ноқонуний қум шағал маҳсулотлари қазиб олиниб, тўлиқлигича сотилиб келинмоқда. Зарафшон дарёси суви асосан аҳоли ва корхоналарни ичимлик суви билан таъминлашга ихтисослашган бўлиб, сувни режимини бузиш, ҳар-хил чиқиндилар билан ифлослаш, маиший оқава сувларни оқизиш, қум-шағал қазиб олиш ва бошқа ишларни олиб бориш бутунлай таъқиқлаб қўйилган. Зарафшон дарёси “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғриси”даги қонунга киритилган бўлиб, “Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудуд” номи берилган. Қонуннинг 41-моддасида соҳил бўйи минтақаларида барча фаолият тури таъқиқланган, фақат сув хўжалик иншоотлари қурилиши бундан мустасно деб қайд қилинган. Аммо қонун ва қонун ости ҳужжатларда тақиқланишига қарамасдан, фуқаро Ф.Айназаров “қўлимда ҳужжат борку” деган важ билан табиатга беписандликларча иш тутган.
Бунда юқорида йўл қуйилган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси “Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14, 15, 18, 19, 21, 22 ва 35- моддалари талаблари, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни 11, 17, 39 ва 117-моддалари талаблари қўпол равишда бузилган. Шунингдек, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 32, 33, 35, 48 ва 52-моддалари талаблари бузилган.
Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар хуқуқни муҳофаза қилиш органига топширилди.

Душанова, [30.10.20 14:29]
Сўзимизни сўнгида битта тадбиркорга шунчалик эрк бериш жиноятку. Тошни қазиб олишда мақсад фақат бойлик ортириш холос.