Ultimate magazine theme for WordPress.

“РЕЙД ҲАФТАЛИГИ”НИНГ ИККИНЧИ КУНИ ИШЧИ ГУРУҲ ТОМОНИДАН ЎРГАНИШ ЖАРАЁНИ

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш жараёнида Навоий шаҳар Спутник қўрғони ҳудудида жойлашган “Само” фермер хўжалиги ишчи ходими томонидан белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаганлиги ва ушбу фермер хўжалиги томонидан чиқинди олиб чиқиб кетиш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузилмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий байённома расмийлаштирилди.
Табиат ва инсон саломатлигини асраш, ундан эҳтиёткорона фойдаланиш каби эзгу анъаналарини қайта тиклаш ва келажак авлод учун сақлаб қолиш биз экологларнинг олий мақсадидир.
Унутманг, чиқиндилардан тозаланадиган жой эмас, балки чиқиндилар ташланмайдиган жой озодадир!


Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати