Ultimate magazine theme for WordPress.

РЕЙД ҲАФТАЛИГИ”НИНГ ИККИНЧИ КУНИ НАВОИЙ ШАҲАР БЎЙЛАБ ИШЧИ ГУРУҲ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бошчилигида соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда шаффофликни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган ишчи гуруҳ кеча ҳабар берганимиздай Кармана туманини ўрганди. “Рейд ҳафталиги”нинг иккинчи куни ишчи гуруҳ Навоий шаҳар бўйлаб бевосита муаммоли масалаларни ўрганиш учун отланди. Асосий мақсад аҳоли томонидан келаётган муаммоли вазиятлар, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган долзарб масалалар, хусусан, ноқонуний дарахт кесилиши, ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши билан боғлиқ масалаларни жойида ўрганиб, қонунчилигимизда белгиланган тартибда муносабат билдириш, уларнинг олдини олишдан иборатдир. Ўрганиш ишлари кун бўйи давом этди.

Бизни кузатишда давом этинг

Расмий телеграм тармоғимиз

https://t.me/navoiyeco_uz

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати