Ultimate magazine theme for WordPress.

Саксовул ўсимлигини синдирманг жаримага тортиласиз

Навоий вилояти Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларини муҳофаза қилиш тезкор гуруҳи давлат инспекторлари томонидан олиб боррилган назорат рейд тадбири давомида Нурота тумани чўл зонасидан фуқаро У.А томонидан саксовул ўсимлигини синдириб олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 225 000 сўм миқдорда жарима ҳамда 171 500 сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати