Ultimate magazine theme for WordPress.

Сомон пояларни ёқманг!

Вилоят аҳолиси ва фермерларига 2020 йил бошоқли дон экинлари ҳосили ўрим йиғимини уюшқоқлик билан ўтказиш ва бошоқли дон экинлари пояси ва сомонини ёқиб юбормаслик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан вилоят аҳолиси ва фермерларига

МУРОЖААТ!

Маълумки, вилоятимиз аҳолиси ва фермерлари жорий йилда машақатли меҳнат эвазига бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштирдилар, бошоқли дон экинларини ҳосилини беталофати, ўз муддатларида йиғиштириб олиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Ўтган йилги бошоқли дон экинларини йиғиштириб олиш натижалари шуни кўрсатдики, оз бўлсада айрим фермер-хўжалик раҳбарлари ва фуқароларнинг атроф-муҳитга эътиборсизлиги оқибатида сомон пояларини ёқиб юбориш холатлари аниқланиб, қонунда белгиланган чоралар кўрилди.

Ваҳоланки 1 гектар ер майдонда бошоқли дон пояси ёқилганда атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази ташланади. Тупроқ структураси бузилиб, эрозия кучаяди ва натижада ҳосилдорлик камаяди. 1 тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 кг углерод оксиди ташланади. Битум ёқилганда, ундан ажралиб чиққан қурум инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқаришиш мумкин.

Сомонни ёқиб юборилиши нафақат атроф-муҳитни ифлослантириб, тупоқ унумдорлигини пасайтиради, балки чорва моллари озуқасига путур етказилиб иқтисодий зарар келтиради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2006 йил 25 декабрь 1647-сон билан Давлат рўйхатидан ўтган “Бошоқли дон экинлари пояси ва сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказилган зарарни аниқлаш хамда ушбу холатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича Низом”га асосан қонун талабларини бузган шахслар жавобгарликга тортилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вилоят аҳолиси ва фермерларига

МУРОЖААТ ҚИЛАДИ:

 Бошоқли дон экинлари хосилини беталофат йиғиштириб олиш, буғдой сомонини нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиб чорва моллари озуқаси заҳирасини тайёрлаш, буғдой сомонини ва унинг қолдиқларини ёқиб юборилишига йўл қўймасликга чақиради.

Навоий вилояти Экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ахборот хизмати