ТАДБИРКОРЛАРНИ 6 ТА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИНИ ҲАМКОРЛИКДА АМАЛГА ОШИРИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида умумий қиймати 12,6 млн АҚШ долл. бўлган 6 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари эълонга қўйилди.
Давлат экология қўмитаси томонидан маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида Навоий вилоятларида жами 7 та туман, шаҳарларни ўз ичига олган, умумий қиймати 12,6 млн АҚШ долл. бўлган (970 минг доллардан 4,3 млн долларгача) 6 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари 45 кунлик эълонга қўйилди:
– Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди ва Қизилтепа туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш;
– Навоий вилоятининг Навбахор, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш;