Ultimate magazine theme for WordPress.

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2020 йил 28 августдаги 204-К сонли буйруғи билан Раззоков Улуғбек Рахматиллаевич Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқарамаси бошлиғи этиб тайинланди.
Раззоков Улуғбек Рахматиллаевич Ихтисослаштирилган акционерлик тижорат «Пахта банк» Навоий вилояти бошқармаси кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш бўлими бошлиғи, Акционерлик тижорат «Пахта банк» Навоий вилояти Қизилтепа филиали бошқарувчиси, Акционерлик тижорат «Пахта банк» Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.