Ultimate magazine theme for WordPress.

УЙСИЗ ҲАЙВОНЛАРГА КЎРСАТГАН МЕҲРИБОНЛИГИ БИЛАН ҚИЗАЛОҚ БАРЧАГА НАМУНА БЎЛДИ

Навоий вилоят депутати ўзининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига Зарафшон шаҳрида тасвирга олган видеоси қуйидагича изоҳ ёзилган «Яхшиям бу дунёда болалар бор. Уларнинг пок ва беғубор қалби ана шу дунёни тутиб турибди. Зарафшон шаҳридаги мактабнинг бирида шу совуқ ҳавода қизча ўтиб кетолмай, сумкасидаги пишириқни чиқариб мушукни овқатлантирди. Айримлар учун бу оддий ҳолдек туйилиши мумкин аммо мени жуда таъсирлантирди» деб ўз сўзини якунлаган.
Бу роликни биз экологлар кўриб қизалоқнинг ҳайвонларга бўлган меҳри борлиги бизни таъсирлантирди. Бу қизалоқни дарҳол топиб Давлат экология қўмитаси ҳамда Навоий вилояти Экология бошқармаси томонидан рағбарлантириш керак эканлиги билдирдик.


Ушбу қизалоқ Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 4-мактаб 2“А” –синф ўқувчиси Эрназарова Жанерки Эрбўловна эканлиги маълум бўлди.
Эрназарова Жанерки Эрбўловнанинг ота-онасига ва ўқитувчиларига миннатдорчилик билдириш мақсадида Зарафшон шаҳар 4- мактабга ташриф бўлди ва Давлат экология қўмитаси раиси ҳамда вилоят Экология бошқарма бошлиғи томонидан эсталик совғалари ноутбук, ўйинчоқ, китоблар жамланмаси, ширинликлар, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Cовуқ кунлари уйсиз жониворларга сиз ҳам раҳмли бўлинг. Ёнидан ўтиб кетманг, бир бурда нонингизни аяманг, савобга қолинг.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати