Ultimate magazine theme for WordPress.

Фаол матбуот ва журналистлар рағбатлантирилди

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан навоийлик бир гуруҳ фаол матбуот ва журналист ходимлари Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Раззоқов томонидан рағбатлантирилди.

Қайд этиш керак, айни пайтда Навоий вилоятида 2 та телевидение, 30 та газета таҳририятларида 250 нафарга яқин ходимлар, хусусан 50 нафардан зиёд ижодий ходимлар фаолият юритмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати