Ultimate magazine theme for WordPress.

ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН 13 380 000 СЎМ МИҚДОРДА ЖАРИМА БЕЛГИЛАНДИ

Навоий вилояти Экология бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан ташкил қилинган Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналиши бўйича тузилган ишчи гуруҳ Зарафшон дарёси муҳофаза зонасида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Навбаҳор тумани ҳудудида яшовчи фуқаролар У.М ва Т.Ф лар томонидан ўз бошқарувида бўлган ISUZU ҳамда SHACMAN юк машиналарида Навбаҳор тумани “Метан” МФЙ ҳудудидаги Зарафшон дарёси муҳофаза зонасининг белгиланмаган жойидан ноқонуний равишда ўз эхтиёжларида фойдаланиш учун табиатда умумтарқалган қум-шағал аралашмасини юклаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 70 (пр1)-модданинг 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 13 380 000 сўм миқдорда жарима белгиланди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати