Ultimate magazine theme for WordPress.

Фуқаро мурожаатлари ўрганилди.

Жорий йилнинг 30 июль куни Навоий вилоятида Давлат экология қўмитаси раиси сайёр қабули бўлиб ўтган эди. Ушбу сайёр қабулда “Бинокор” МФЙ ҳудудидаги С.Айний кўчаси фуқароларидан мой ишлаб чиқариш корхонаси томонидан  атмосфера ҳавосини ифлослантирилиши тўғрисидаги   мурожаат Давлат экология қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давоми Давлат экология қўмитаси Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бошқармасига қарашли мобил лаборатория “Бинокор” МФЙ ҳудудидаги мой ишлаб чиқариш корхонасидан 400 метр узоқликдан, Учқудуқ кўчасидан, маҳалла ичидан  ҳамда “Camellia group” терини қайта ишлаш корхонасининг санитар зоналаридан атмосфера ҳавоси тахлил намуналари олиб борилди.

Тахлил натижасига кўра мой ишлаб чиқариш корхонасидан 500 метр узоқликда жойлашган “Camellia group”терини қайта ишлаш корхонасининг санитар зонасидан олинган атмосфера ҳавоси тахлил намуналарида Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида ифлослантирувчи моддаларнинг атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган (ПДК) меъёрларига асосан аммиак миқдори 5 марта, олтингугурт оксидлари 2  марта  юқорилилиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли чоралар ҳамда хавфни тахлил этиш учун  тўпланган хужжатлар «Бизнес омбудсман»га тақдим этилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

матбуот хизмати