Ultimate magazine theme for WordPress.

Чиқинди қутилари ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда қуйидагиларда ўрнатилади

🏡Чиқинди қутилари ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда қуйидагиларда ўрнатилади:

— кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида — 1 та;
— ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
— метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида — 2 та;
— аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) — объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
— бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) — объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда — бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
— жамоат йўловчи транспорт бекатларида — 1-2 та;
— автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та;
— даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида — объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, — чекиш учун махсус ажратилган жойларда — 1-2 та;
— пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида — сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3 — 5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
— кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда — ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда — ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда — ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.

Бизнинг ишонч телефонимиз

☎️ (79) 222-07-70 (106)

Навоий вилояти Экология бошқармаси                         Ахборот хизмати