Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология давлат инспекторлари ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари давом этмоқда

👮‍♀️Бугун Навоий вилояти Экология бошқармасининг Навоий шаҳар ва Кармана тумани назорат инспекцияси ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари билан ҳамкорликда экология соҳасига оид бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича шаҳар ва туман ҳудудлари бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, навбатдаги рейд тадбири давомида шаҳар хиёбонларида айрим фуқароларимиз томонидан ноқонуний чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаб кетиш ҳолатлари аниқланиб, чиқиндилар жойида бартараф этилди ва огоҳлантириш хатлари берилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати