Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология мутахассислари ҳамкор ташкилотлар билан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича корхона ва ташкилот раҳбарлари учун семинар ташкил қилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Ўзбекистон экологик партияси вилоят кенгаши, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий давлат кончилик институти билан ҳамкорликда “Экология ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарга вилоятимизнинг корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди. Семинар иштирокчиларига вилоятимиз атмосфера ҳавосининг бугунги ҳолати унга таъсир кўрсатувчи омиллар олиб борилаётган ишлар самарадорлиги истиқболлари, атмосфера ифлосланишини аҳоли соғлигига таъсири, саноат чиқинди газларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича тушунчалар берилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Матбуот хизмати