Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология соҳаси ОАВлар нигоҳида

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди
Анжуманда экология, атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишларининг самарали тизимини ташкил этиш;
атроф-муҳитнинг экологик ҳолати мақбул тарзда сақланишини, экология тизимлари, табиий комплекслар ва алоҳида объектларни қўриқлашни, экологик вазият соғломлаштирилишини таъминлаш; 


ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш борасида давлат экологик назоратини амалга ошириш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастрини юритиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликлар кўпайтириладиган ва сақланадиган питомниклар, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш;
экологик тарбия, тарғибот ва маърифий ишларни, шунингдек, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги 2020 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.
Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш борасидаги тадбирлар айниқса эътиборга молик ишлар юритилгани эътирф этилди.
Тадбир якунида журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ҳамда масъул бўлим бошлиқлари атрофлича жавоб бериб ўтишди.

                     Навоий вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати