Ultimate magazine theme for WordPress.

ЭКОЛОГИЯ ХОДИМЛАРИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗДИ

Жорий йил 10 декабр куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан Навоий давлат педагогика институти “Табиий фанлар” факултетидаги иккинчи курс талаба ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Экология ходимлари давра суҳбатида талаба ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли қарорлари бўйича тарғибот ишларини амалга ошириб, экология соҳаси бўйича тушунча бердилар. Талаба ёшлар экология ходимлари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Расмий телеграм канал

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати