Ultimate magazine theme for WordPress.

“Яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир”

Савобли ишга муносиб ҳисса қўшаётган барча ватандошларимизга, саховатли инсонларимизга муқаддас китобларимизда айтилган: “Яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир”, деган.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Навоий вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан 2020 йил 23 апрель куни коронавирус пандемияси даврида иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш ва бунда энг аввало, худуддаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронларга эътибор қаратиш, хомийлик ёрдамларини  кўрсатиш мақсадида 20 нафар кам  таъминланган ва ногиронларга  9 хил турдаги яъни; ун  1 қоп (50 кг), гўшт (3) кг, мой (5 лит),  шакар (3 кг), пиёз (5 кг), картошка (5 кг), гуруч (3 кг),  макарон (5кг), кир совун (2 дона) озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериди.

 Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ахборот хизмати