Ultimate magazine theme for WordPress.

ЁШЛАР ЭРТАНГИ КУНИМИЗНИНГ ЭГАЛАРИ ҲИСОБЛАНАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2020 йил 25 декабрь куни Ёшлар форумида ёшларга қилган мурожаати ҳамда келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан бугун Навоий вилояти Экология бошқарма бошлиғи Раззоков Улуғбек Рахматиллаевич раҳбарлигида вилоят Экология бошқарма ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида келгусида экология соҳасида хизмат қилиш масъулияти, ходимларга юклатилган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди. Бошқарма ёшлари томонидан 50га яқин таклифлар берилди.
Очиқ мулоқот ёшлар етакчилари томонидан таклиф, ташаббуслар билан давом этди.

Ушбу ташаббуслар бошқарма бошлиғи томонидан мақулланиб, келгусида етакчиларнинг масъулиятли фаолиятига омад тилади.
Бошқарма бошлиғи томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ёшларнинг ўзларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.