Ultimate magazine theme for WordPress.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди жумладан экология соҳаси ҳам четда қолмади

Ўзбекистан Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига

                      79-модда. Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва нихолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кўндаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёкн бошқа жойга кўчириб ўтказиш

Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва нихолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кўндаков килиш, шикастлантириш, йук килиш ёки бошка жойга кучириб утказиш,

— фуқароларга  беш бараваридан ўн бараваригача,

— мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача микдорда жарима солишга сабаб булади.

бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

— маъмурий хуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий хуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб,

— фуқароларга ўн бараваридан йигирма бараваригача,

— мансабдор шахсларга эса-йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик,

-мансабдор шахсларга ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;

91-модда. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни назорат қилиш биринчи қисмининг санкциясидаги  «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача» жарима солишга сабаб бўлади. иккинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача» жарима солишга сабаб бўлади. Қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин: «Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаганжойларгаташлаш,                                           -фуқароларга беш бараваридан ўн бараваригача,

-мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган хуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,                                        — маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб,

-фуқароларга ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

     162-модда чиқариб ташлансин;

 

Модда
Бугунги ҳолатда ЎРҚ-653 да
Юридик шахсларга
Қайта содир этилган ҳуқубузарлик
 
Дарахт кесилиши
 
79-модда
Фуқароларга-                                                    5 бараваридан                                                10 бараваригача
Мансабдор шахсларга
10бараваридан                                                15 бараваригача
Мансабдор шахсларга
10бараваридан                                                20 бараваригача
1 йил давомида қайта содир этилса
— маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиша суд органларига юборилади
Чиқинди
 
911-модда
 
Фуқароларга-                                                    1 бараваридан                                                3 бараваригача
Мансабдор шахсларга
10бараваридан                                                20 бараваригача
 
 
 
912 модда
Фуқароларга-                                                    5 бараваридан                                                10 бараваригача
Мансабдор шахсларга
20бараваридан                                                30 бараваригача
 
 
 
 
 
 
913 модда
Фуқароларга-                                                    5 бараваридан                                                10 бараваригача
Мансабдор шахсларга
20бараваридан                                                30 бараваригача
 
 
1 йил давомида қайта                              содир этилса Фуқароларга-                                                    10 бараваридан                                              15бараваригача
1 йил давомида қайта содир этилса Мансабдор шахсларга
30 бараваридан                                          50 бараваригача
 
1 йил давомида қайта содир этилса
— маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиша суд органларига юборилади

 

Ўзбекистан Республикасининг Жиноят кодексининг

 «198-модда. Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантирнш ёхуд нобуд қилиш

Оловга эхтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса,

-базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса,

 — базавий ҳисоблаш микдорининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайхон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса,

-базавий ҳисоблаш миқдорининг юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан махрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди».

Манба:Lex.uz

ЎРҚ-653 тўлиқ матни