Ultimate magazine theme for WordPress.

Ғишт ишлаб чиқариш заводи вақтинча тўхтатилди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янгиқўрғон маҳалла худудидагиМахмуджон ёшлар келажаги” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводида ғиштни пишириш учун ёқилғи сифатида таббий газдан фойдаланилган. Кўмир ёқилғисига ўтилиши муносабати билан чиқинди газлари миқдори ва таркиби ўзгарганлиги аҳоли томонидан ҳақли эътирозга сабаб бўлмоқда.  

            Муаммони бартараф қилиш мақсадида корхона томонидан қўлбола усулда вентиляция тизимини янгилаш, ёқилғи ёқиш жараёнини ўзгартириш каби тадбирлар бажарилди, лекин кўзланган мақсадга эриша олмади.

             Навоий вилоят Экология  бошқармаси томонидан берилган мажбурий кўрсатмага асосан ҳозирги кунда Хитой Республикасидан шартнома асосида замонавий вентиляция тизими келтирилди. Баландлиги 40 м бўлган мўри трубалар ва вентиляция тизимини ўрнатиш учун 2020 йилнинг 31 мартидан бошлаб завод фаолиятини вақтинча тўхтатди.

 Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Ахборот хизмати