Ultimate magazine theme for WordPress.

“Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизими тубдан такомиллаштирилди”

Жорий йилнинг 29 Ноябрь куни Навоий вилояти Навбаҳор тумани маданият уйида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари ва Навбаҳор тумани МИБ ҳодимлари ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУКси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибига қуйилган масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 22 ноябрдаги ПФ-5580 сонли “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан сўз борди. Мамлакатда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини ислоҳ қилиш доирасида ҳудудларни санитар тозалаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ҳудудлардан олиб чиқишнинг самарали механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда.

Аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш кўлами ортмоқда, шу жумладан ҳудудларда 174 та туман (шаҳар) филиалларидан иборат 13 та «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари ташкил этилди, ушбу соҳага электрон танловлар асосида ҳудудларни бириктиришнинг шаффоф механизмлари орқали тадбиркорлик субъектлари фаол жалб қилинмоқда.

Чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилма такомиллаштирилмоқда, тасдиқланган дастурлар доирасида янги чиқинди тўплаш шохобчалари қурилмоқда ва контейнерлар билан жиҳозланмоқда, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш ишлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг транспорт саройлари янгиланмоқда.

Шу билан бирга ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш ишларида айрим муаммоларнинг мавжудлиги чиқиндилар билан боғлиқ самарали тизимни шакллантиришга ҳамда соҳани янада ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда, жумладан тўлов интизоми даражасининг пастлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиб, асосий фондларни янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритиш имкониятларини чекламоқда, шунингдек, ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга тўсиқ бўлмоқда, истеъмолчиларнинг ва улар томонидан тўланган тўловларнинг ягона ҳисоби амалда юритилмаяпти, бу эса ушбу соҳада нақд пул маблағлари банкдан ташқари айланишига ва уларни ўзлаштириш ҳолатларига замин яратмоқда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудларни санитар тозалаш ва улардаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун етарли молиявий ва ташкилий имкониятларга эга эмас,

 маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик битимлари доирасида ҳамкорликнинг аниқ маъмурий ва бозор механизмлари ишлаб чиқилмаган.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ тизимни янада ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг сифатли санитар тозалаш хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича қўшимча вазифа юклатилади.

 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисоб варақларига ўтказилади.

 Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган давлат-хусусий шериклик битимлари ва шартномаларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.