Ultimate magazine theme for WordPress.

“Қизилтепа туманида Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига махсус ўқув машғулотлари”

Жорий йилнинг 17-21 сентябрь кунлари “Қизилтепа туманида Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига махсус ўқув машғулотлари” ўтказилди.

Мазкур машғулотларда Вилоят ҳокимлиги, вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ДСЭНМ, вилоят Ветеренария бошқармаси, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят бошқармаси, Қизилтепа тумани маҳаллаларининг жамоатчилик экологик назоратини олиб борувчи инспекторлари, экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги “Экологик назорат тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли қарори жамоатчилик экологик назоратини олиб боришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилмоқда.

Экологик назоратнинг асосий принциплари ҳисобланган қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш экологик назоратнинг жамотчи инспекторлари учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади. Бу эса уларнинг маъсулиятини янада оширади.

Мазкур ўқув машғулотларида жамоатчилик экологик назоратини олиб борувчи инспекторлар ўзларининг маҳаллаларида  жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тамойиллари таъминланиши кераклиги таъкидлаб ўтилди. Машғулотларда вилоятнинг етакчи эколог экспертлари ўзларининг маъруза ва амалий кўникмалари билан фаол иштирок этдилар. Жамоатчилик экологик назоратини олиб борувчи инспекторлар ўзлари қизиқтирган саволларга  экспертлар томонидан тегишли жавоблар олишди.