Ultimate magazine theme for WordPress.

Қизил китобга киритилган “Зарафшон қирғовули” овчилари ушланди

Жорий йилнинг ноябр ойида Навбаҳор тумани ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан тезкор экологик рейд назорат тадбири ўтказилди.

     Назорат тадбири давомида Навбахор тумани “Ялтирабод” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро ов қилиш учун рухсатномаси бўлмаган ҳолда  Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бир дона “Зарафшон қирғовули”ни ноқонуний равишда ов қилинаётган вақтда тўҳтатилди ва маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу ҳатти-харакати орқали Ўзбекистон Республикаси “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғриси”даги ЎРҚ-408-сонли  қонунининг талабини ҳамда ушбу қонуннинг 35-моддасига асосан жавобгарликка тортилди ҳамда табиатга етказилган зарар 2 млн 230 минг сўм ҳисобланди ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 94-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортиш мақсадида Маъмурий ишлар бўйича Навбахор тумани судига кўриб чиқиш учун юборилди.