Ultimate magazine theme for WordPress.

“Қушлар осмонимизда бехавотир учсин”

Жорий йилнинг 5 июнь куни Навоий шаҳар 16-сонли  имконияти чекланган мактабгача таълим  муассасасида “Қушлар осмонимизда бехавотир учсин” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тасарруфидаги Экологик Экспертиза бўлими, Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори, 16-сонли имконияти чекланган мактабгача таълим  муассасаси тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этдилар. Юртимиз тинч ва осуда, ҳаётимиз фаравон. Бироқ, орамизда она табиатимиз сайёрамизнинг жон томири, ажралмас қисми эканини англамайдиган, унинг бағрида яшаётган беозор жониворлар қушларнинг ҳаётига хавф солувчи одамлар ҳам топилади.Ўз хизмат вазифасини кеча-ю кундуз сидқидилдан бажараётган табиат фидойилари борки, юртимизнинг бирор қарич ери эътиборсиз қолмайди. Ҳаётимизнинг ҳар лаҳзаси, ҳар нафаси бевосита она табиат унсурлари-ер, сув, тупроқ ва ҳаво каби ноёб манбалар билан боғлиқ. Табиат доимо  бизнинг руҳиятимиз ва ижтимоий ҳаётимиз билан ҳамнафас равишда уйғунлашиб кетган. Агар биз табиий жараённи англамасак, бехосдан юртимизнинг флора ва фауна оламига зарар келтиришимиз мумкин, бу зарар эса, ўз зиёнимизга гоҳо ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ҳар биримиз табиатга ғамхўр муносабатда бўлсак ва табиат бойликларига келажак авлоддан олинган қарз сифатида қараб, уни асраб-авайласак, ҳар қандай муаммони самарали ҳал эта оламиз. Бу эса бошқа томондан сиҳат-саломатлигимизнинг ўзига хос гаровига айланади.