Ultimate magazine theme for WordPress.

“Ҳаводаги ҳаёт”

Жорий йилнинг 11июнь куни Навоий вилояти Кармана туманидаги 5-сонли мактабгача таълим муассасасида “Ҳаводаги ҳаёт” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси Кармана тумани масъул инспекторлари иштирок этди. Бутун сайёрамиз ўзаро қушлар, ҳашоротлар, ўсимликлар уруғлари ва ҳатто кўз билан кўриб бўлмайдиган органик моддалар учиб юради. Ер сайёрасини ўраб турган ҳаётнинг ҳаводаги бундай ранг-баранглиги одамни ҳайратга солади. Энг муҳими , атмосфера ҳавосининг ҳам ўзига хос қонуниятлари бор. Ҳаводаги майда заррачаларнинг аксарияти умуман ривожланмайди. Улар тупроққа тушиб чиқиб кетади ёки ҳавода узоқ вақт мобайнида учиб юриши натижасида, унда ҳаёт сўниб бориб, унинг фақат ҳоки қолади, холос. Аммо бир неча миллион заррачалардан бир-иккитаси жон сақлаб қолади ва ўзига қулай жой топиб олишга эришади. Ниҳоят қайсидир чўлнинг бир четида яшил ниҳол ёки қўзиқорин пайдо бўлади. Масалан , замбуруғлар Саҳрои Кабирнинг оазисларида ва Антарктиканинг вулқонли оролларида ўсади.

Айрим яна бошқа шундай кичик жонзотлар ҳам ҳаво ўзра саёҳат қиладилар. Бироқ улар бу саёҳатларини мустақил амалга оширадилар. Гуллар, барглар ва пояларга уларнинг шарбатини сўрувчи миттигина қумурсқалар- трипслар қўним топганлар.