Ultimate magazine theme for WordPress.

“Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” интелектуал танлови

Ўзбекистон Республикаси Перезидентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” интеллектуал танлови ҳар ҳафтанинг шанба куни вилоят корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари Навоий вилояти педогогика институтининг Умид қўрғонидага ёзги айвонида 5 нафар ҳодим иштирокида ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур танловнинг мақсади аҳолининг китобхонлик маданияти, маънавий-маърифий, интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқариш, улар ўртасида китобхонликни янада кенг оммага тарғиб қилиш, китоблардаги асарларнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англашга ҳисса қўшишдан иборатдир.

Шу муносабат билан Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси рахбар-ходимлари томонидан 5 нафар ҳодимларидан иборат жамоалар шакллантирилди ва танловда иштирок этиб келмоқда.

“Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” интеллектуал танловининг ғолиблари вилоят ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти томонидан ҳар ой якуни билан танловнинг бориши, ҳар чорак якуни билан ғолиб жамоалар аниқланиб эсталик совғалар тақдим этиб борилади..