Ultimate magazine theme for WordPress.

Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир

 Жорий йилнинг 18-19 август кунлари ташкил этилган умумхалқ  хайрия ҳашарида  Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар. Ходимлар томонидан кўча, маҳалла атрофлари, боғлар ҳашар йўли билан тозаланди. Туманларга бириктирилган ходимлар ҳам туманларда тозалик ишларида  қизғин иштирок этдилар. Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват, бунёдкорлик мужассам. Шу мақсадда мамлакатимизда 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди. Ҳашар ҳалқимизнинг энг қадимий ва боқий қадриятларидан биридир. Унинг замирида халқимизнинг ватанни севиш, юртни обод этиш, ўзгаларни эъзозлаш ва фаровон турмуш барпо этишга интилиш мужассам. Истиқлол йилларида Биринчи Президентимиз И.Каримов раҳнамолигида миллий қадриятларимизни тиклаш, уларнинг мазмун-моҳиятини ёшларнинг онгу шуурига чуқур сингдириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самараларини бераётир. Миллий байрамларимиз арафасида анъанавий тарзда ўтказилаётган ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, умумхалқ хайрия ҳашарлари ана шундай хайрли ишлардандир. Умумхалқ ҳашари Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви томонидан ташкил этилаётгани замирида ҳам теран маъно мужассам. Зеро, маҳалла боқий анъаналаримизнинг муҳим бешикларидан бўлиб, халқимизнинг инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, ҳайр-саҳоват каби беқиёс фазилатларини ўзида намоён этади. Ҳашарда ёшлар, ташкилотларнинг фаол иштирок этаётгани эса миллий урф-одатларимизининг бардавомлигига хизмат қилмоқда. Истиқлолимизнинг 27 йиллик шодиёналари тобора яқинлашаётган шу кунларда халқимизнинг яратувчилик ва бунёдкорлик шижоати янада жўш урмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудлари, шаҳарлари, қишлоқ ва маҳаллалар янада ободлашмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8 августдаги фармойиши асосида август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. 18-19 август кунлари ушбу ойлик доирасида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди.  Мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ҳашар кунлари мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган ана шундай иншоотларда иш янада қизийди. Ҳашар кунлари аҳолининг барча қатламлари бирдек тозалик ободончилик ишларига жалб қилинса нур устига аъло нур булар эди. Чунки барака тоза ва озода жойда бўлади. Озодаликда амалга оширилган ҳар қандай фаолият инсонни руҳий тетиклигига ижобий таъсир қилади.