Ultimate magazine theme for WordPress.

Ҳашар-ўзбек халқиниг азалий урф-одати

Ҳурматли ҳамкасблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳасини ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги Ф-649 –сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш учун 18-19 август кунлари Республикамизда Умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилинган. Энг аввало муҳтарам Президентимиз азму шижоати, кучли ва доно сиёсати, барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳатлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.  Шу маънода муштарак мақсадлар рўёби йўлида дахлдорлик, жавобгарлик ва масъулият туйғусини теран англаб етиш ҳар биримизнинг юртимиз олдида чин фарзандлик бурчимиз эканлигини унутмайлик. Асрлар давомида аждодларимиз авайлаб келган муқаддас еримиз, азиз ва жонажон юртимизга эгалик қилиш, уни кўз қорачиғидек асраш, ўзимиздан сўнг фарзандларимизга озод, обод ва жаннатмонанд Ватан қолдириш зиммамиздаги энг масъулиятли ва ўта муҳим вазифамиздир. Шунингдек, ота-боболаримиз минг йиллардан буён “Поклик иймоннинг ярмидир” дегон ҳадисга амал қилиб яшаётганлигини яна бир карра чуқур англайлик. Зеро бобо-бувиларимизнинг “чиқиндини ариққа супурма”, “сувга тупурма”, “кўчаларга ахлат ташлама” деган ўгитлари доимо ёдимизда бўлмоғи лозим. Шундай экан муҳтарам ҳамкасблар фаровон ҳаётимиз учун, табиатимизни янада тоза ва озода -сақлаш учун, энг аввало ўзимиз яшаб турган уй, кўча, маҳалла, ишхона ободлигини таъминлашда биз Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари илдамлар сафида сидқидилдан жонбозлик кўрсатайлик. Ўзимиз яшаб турган муқаддас  замин, она- ер, тупроқ, сув, ва ҳавонинг софлигига бўлган муносабатимизни яна бир бор, туб ўзгарган ҳолда мамлакатимизнинг равнақига, гуллаб яшнашига ўз ҳиссамизни қўшайлик ҳамда истиқлолимизнинг 27 йиллик байрамини муносиб кутиб олайлик!