Ultimate magazine theme for WordPress.

Ҳаёт дарахти фестивали ўтказилди

Жорий йилнинг 26 апрел куни Баркамол авлод болалар марказида ўлкашунослик ва экология йўналишида “Ҳаёт дарахти” кўрик танлов фестивали ўтказилди. Ушбу фестивалда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, “Баркамол авлод” болалар марказ ҳодимлари, ва ОАВла иштирок этдилар.

Фестивални ўтказишдан мақсад ўлкашунослик ва экология йўналишидаги тугаракларини ўқув тарбиявий жараёнини самарали ташкил этиш, бошқаришга асосланган педогогик технологиялардан фойдаланишдаги муаммолар ва унинг ечимларини топиш, ўқув тарбия жараёнини фаоллаштириш, иштирокчиларнинг педогогик маҳоратини аниқлашдан иборатдир.

Фестивал 2 босқичда ўтказилди.

I-босқич – барча туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгараклари ўртасида ўтказилади.

II- босқич – вилоят босқичи барча туман шаҳар, “Баркамол авлод” болалар маркази ҳодимлари ўртасида ўтказилади.

Фестивал 3 шартдан иборат:

1 шарт- Ҳудуддаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар муқаддас қадамжолар ва экологик муоммолар тўғрисида маълумот бериш (кўргазмали ҳолда таништирилади.)

  1. шарт- Карвинг (ўз маҳоратига кўра кўргазма тайёрлайди, ҳом-ашё ва асбобларни ўзи билан олиб келади) (фестивал вақтида тайёрлайди)

3 шарт— Кўргазмалар танлови (гуллар, қушлар, экибаналар олиб келиш билан бирга чиқиндилардан мавзуга мос кўргазма тайёрлаш)

Ҳакамлар ҳайъяти томонидан юқоридаги мезонда баҳолаш бўлиб ўтди.

1 –ўрин Зарафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази

2- ўрин Нурота тумани “Баркамол авлод” болалар маркази

3- ўрин Қизилтепа тумани “Баркамол авлод” болалар маркази эгаллади.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳит бошқармаси томонидан махсус диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.