Ultimate magazine theme for WordPress.

“Ҳуқуқий ахборот кунлари”

         Жорий йилнинг 4 май куни Навоий вилоят Ҳокимининг 2018 йил   21 апрелдаги Ф-38-сон фармойишига асосан Хатирчи туманида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Хатирчи туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони билан “Республика-вилоят-туман (шаҳар)” уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарларда) адлия бўлимлари ташкил этилди. Тадбирда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофазақилиш бошқармаси ходимлари ўзларининг табиатга, экологияга оид кўргазмалари билан фаол иштирок этдилар.