Ultimate magazine theme for WordPress.

Ҳазрат Навоийни эслаб…

Бугун Навоий вилоятида ҳам ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантаналар давом этмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси жамоаси Алишер Навоий боғида бўлиб ўтган тантанали тадбирда иштирок этиб, буюк аллома, ўзбек адабий тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

Эрта тонгдан тадбир иштирокчилари буюк бобокалонимиз пойига гулчамбар қўяр экан, мутафаккирнинг она тилни асраш ва авайлаш йўлидаги улкан саъй-ҳаракати, адабий меъроси қаршисида таъзим бажо келтиришди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати