Ultimate magazine theme for WordPress.

16 Сентябр Ҳалқаро Озон қатламини ҳимоя қилиш куни

1994 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси турли мамлакатлар ушбу кунда атроф муҳитнинг муаммоларидан келиб чиқадиган хатарлардан халқни огоҳлантириш учун режа тузиш мақсадида 16 сентябрь кунини азон қатламидан ҳимо этиш ҳалқаро куни деб номлади.

Азон қатлами оксиген газидан иборат бир қатлам бӯлиб, ер сатҳидан 25 то 40 километр баландлигида сезилади. Бу нажотбахш газ Ер сайёрасини қуёшнинг ультрабинафша нурлари ва бошқа зарарли нурлардан ҳимоя қилади. Озон гази формуласи Оз бӯлиб, унинг молекулалари 3 оксиген атомидан иборат. Агар азон қатлами нобуд бўлса ер куррсасидаги ҳаёт ҳам ўртадан йўқ бўлади. Ва инсоният аждоди, ўсимликлар ва жонварлар қисқа бир муддат давомида афсўсланарли даражада инқирозга учрайди. Чунки қуёш нурида мавжуд бўлган ультрабинафш нурлари катта нуфуз топиш қобилиятига эгадир ва ҳатто инсон терисидан ўтиб одамнинг ички ҳужайраларига жиддий зарар еткзазиши ҳам мумкин. Шунингдек озон қатламининг емирилиши зарарли нурларнинг аёвсиз ерга ёғилиши ва шу билан бирга иқлим ӯзгаришларига ҳам сабаб бӯлиши мумкун. Бу нурлар ерга етиши билан Шимолий ва Жанубий қутблардаги музларнинг эриши ва натижада иссиқ ва қуруқ минтақаларни сув босиши мумкун. Шунингдек ӯсимликларнинг сийраклашиши ва ҳайвонлардаги генетик ӯзгаришлар ҳам озон қатлами тешилиши натижасида амалга ошади.

Донишмандларнинг нуқтаи назарига кўра, озон қатламининг ингничга бўлишиида таъсирчан рол уйнайдиган омиллардан бири бу ер куррасида атом бомбаларини синовдан ўтказиш ва вульканларнинг отилиб чиқиши ва энг муҳими бу химиявий моддалар ҳисобланадиким, ўтган 50 йил давомида асосан саноатлашган мамлакатлар томонидан ҳавога тарқатилмоқда. Аммо озон қатламининг бўзилиш ва тешилиш омилларидан энг муҳими бу одамларнинг  хлорофлюорокарбон каби озон қатламини емирилишига сабаб бӯладиган химиявий моддалардан фойдаланишлари саналади. Бу моддалар устувор бўлмаган ва аксуламал кўрсатадиган хлор атомларига эга бўлиб, атмосферага кўтаришларида қуёш нури билан тўқнашгани таъсирида хлор газини ижод этади. Вужудга келган хлор атоми тез вақт ичида азон молекулаларини ўртадан йўқ қилиб ташлаш қудратига эгадир. Бунга қўшимча хлорофлюорокарбон газларининг устувор бўлиши туфайли вужудга келганидан кейин кўп муддат давомида атмосферада боқий қолиб азон қатламини бўзишни давом этади. Хлорофлюорокарбон газлари одатда спрейлар ва сувутадиган мосламалардаги газларда фойдаланилади.        

Атмосферанинг озон қатлами курраи заминимизда ҳаёт мавжудлигининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳолбуки, инсониятнинг илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш фаолияти натижасида сайёрамизни қуёш радиациясидан ҳимоя қиладиган ушбу табиий экран шиддат билан юпқалашиб бормоқда. Мазкур экологик муаммони ҳал этиш мақсадида 1985 йилда дунёнинг 147 мамлакати иштирокида Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинган эди. 1987 йил 16 сентябрда эса Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреал протоколи имзоланган. Олимларнинг қайд этишича, одамзотнинг озонга зарар етказувчи маҳсулотлардан фойдаланишини тўхтатиш орқали мазкур ҳимоя қатлами тикланишини 11 йилга тезлаштириш мумкин.

Хлорофлюорокарбон газларини ишлаб чиқариш  учун қаттиқ чекловлар қуйиш сабаб бўлдиким, Ҳавошунослик халқаро ташкилоти милодий 2045 йилгача азон қатламининг тешиги қайта тикланиши ва яхшиланиши мумкин деган хулосага келди. Милодий 2014 йил сентябрь ойида биринчи маротаба тадқиқотчилар шуни тан олишдиким, ер-куррасининг айрим бурчакларида хатарли даражада камайган азон қатлами яхшиланиш ва қайта тиклаш нишоналарини намоён этмоқда. Милодий 2000 йилдан бошлаб милодий 2013 йилгача азоннинг сатҳи дунёнинг турли бурчакларида 4 фоизга ортган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун Озон қатламни муҳофазат қилишига бағишланган маросимда шундай баён этди: шу пайтгача башарият ӯз қӯли билан ӯзи тайёрлаган бир жарнинг ёқасида турар эди.

Одамлар хлорофлюорокарбон каби озон қатламини емирилишига сабаб бӯладиган химиявий моддалардан фойдаланарди. Аммо эндиликда бу амалларни идора этиб, унга қарши муносиб чораларни ҳам кӯриб чиқдик. Бундан 30 йил аввал Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинди ва 1987 йил қабул қилинган Монреаль баённомасида жаҳон ҳамжамияти томонидан озон қатламини муҳофаза этиш йӯлида муносиб чораларни кӯриб чиқишга келишишди.

Натижада хлорофлюорокарбон ва шуларга ӯхшаш озон қатламини емирадиган моддалардан кам миқдорда фойдаланишга келишишди. Биргаликда стратосфера қатламидаги озон газини янги аср ӯрталаригача муҳофаза этиб, 2 миллион тери саратонига чалиниш ҳодисалари олдини олишга эришдик. 

Озон қатламини муҳофаза қилиниши ва сақланиши, ҳамма давлатларнинг биргаликдаги ва ҳар бир давлатнинг алоҳида ғайратли фаолиятини тақозо этади. Кўпдан кўп халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар (конвенциялар, протоколлар, шартномалар ва ҳоказолар)-ни қабул қилиш мумкин, бироқ, ҳар бир алоҳида давлат озон сақланишини ўз муаммоси сифатида кўрмас экан, иш ўрнидан жилмайди.

Бу мавзўнинг аҳамияти сабаб бўлдиким, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу йилги азон қатламини ҳимоя қилиш шиорини ер куррасининг иссиқланишини камайтириш жиҳатида дунё мамлакатларининг ҳамкорликларида Монреал протоколи остида амал қилиш учун  «Иқлим ва Озон» деб атади. Албатта дунё иқлимини муҳофазат этиш учун фақат шиор бериш кифоят этмайди, балки мамлакатлар ўртасида амалий ҳамкорликлар ҳам зарурий масала саналади. Ва ушбу иш уша вақти амалга ошириладиким, зўравон қудратлар нафақат ўз манфаатлари, балки дунёнинг барча халқларининг манфаатлари учун ҳам  фикр қилишлари зарур.

Навоий вилояти экология бошқармаси

Ахборот хизмати