Ultimate magazine theme for WordPress.

ҲАР ҲИЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЧИҚИТЛАРИ, КИМЁВИЙ МОДДАЛАР БЎЛГАН ЧИҚИНДИЛАРНИ ТАШЛАБ КЕТАЁТГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Навоий вилояти Томди тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор назорат рейд тадбири ўтказилди.Назорат рейд тадбирида “Томдибулоқ” ОФЙ чўл ҳудудига ўзининг бошқарувида бўлган «КАМАЗ» русумли юк машинасида белгиланмаган жойга ўзбошимчалик билан таркибида ҳар ҳил ишлаб чиқариш чиқитлари, кимёвий моддалар бўлган чиқиндиларни ташлаб кетаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 65-моддаси 4-кисми билан хужжатлар расмийлаштирилиб, 669 000 сўм жарима белгиланди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Ахборот хизмати