Ultimate magazine theme for WordPress.

Ҳудудларда сайёр қабул ўтказилмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқарма бошлиғи томонидан Навоий шаҳар “Бинокор”, “Орзу” ва “Ҳаёт” МФЙ ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулнинг асосий мақсади экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни мурожаатчилар билан юзма-юз таҳлил қилиш ва бартараф этишдан иборат бўлди. Қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммолари атрофлича тингланиб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди. Масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ ва муддатли топшириқлар берилди.
Халқ билан мулоқот қилишнинг бундай самарали усули аҳолини ташвишлантираётган муаммоларини тезкорлик билан ижобий ечимини топишда ҳамда уларнинг давлатдан рози бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати