Ultimate magazine theme for WordPress.

🏡 ҲУДУДЛАРДА ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЭКИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг туман ва шаҳар инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги 477-Ф-сонли фармойишининг ижроси юзасидан вилоятимиз ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида ҳудудларда дарахт кўчатлари экиш ишлари ташкил этилди.
Булардан:

🌳 Кармана тумани “Талқоқ” МФЙ ҳудудига 50 дона дарахт кўчатлари
🌳 Хатирчи тумани “А.Темур” “Маданият” “Тошқулоқ” МФЙ ҳудудларига 600 дона дарахт кўчатлари
🌳 Навоий шаҳар 16-сонли мактаб ҳудудига 25 дона дарахт кўчатлари
🌳 Зарафшон туман ҳудудига 805 дона дарахт кўчатлари
🌳 Нурота туман “Мустақиллик” МФЙ ҳудудига 42 дона дарахт кўчатлари

Зеро, ҳар бир экилган ниҳол келажакда улкан дарахтга айланиб, табиатнинг
гўзаллигини, атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати