Ultimate magazine theme for WordPress.

15 ТУП ТУРЛИ ХИЛ ТУРДАГИ МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАРНИ КЕСИБ ТАШЛАГАНЛИГИ УЧУН 20 516 000 СЎМ ТАБИАТГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР БЕЛГИЛАНДИ.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбирида фуқаро Х.Д томонидан Навоий шаҳар Навоий кўчаси 43-45 уйларнинг олд томонида жойлашган “Фартуна” кафеси ҳудудида 15 туп турли хил турдаги манзарали дарахтларни кесиб ташлаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 115 000 сўм жарима ҳамда 20 516 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Расмий телеграм канал

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати