“17июнь-Бутун жаҳон чўлланиш ва қирғоқчиликка қарши кураш куни”
Жорий йилнинг 18 июнь куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мажлислар залида “17июнь-Бутун жаҳон чўлланиш ва қирғоқчиликка қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракат Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари иштирок этдилар. Маълумки, Навоий вилоятнинг 98,7% майдонини Кизилкумнинг чўл ва ярим чўлларидаги яйловлар эгаллаган. Бу ерда иклимнинг кескин ўзгарув-чанлиги минтакада шамол эрозияси кучли кечишига ва эфемироид ўсимлик-ларнинг май ойида куриб колишига олиб келмокда. Натижада чорвачилик учун озука танқислиги муаммоси келиб чиқмокда.
Вилоятнинг ғарбий шимолий кисмида ва шимолида шамол, ўртача 15 м/сек тезликда, хатто 20-25 м/сек ли кунлар кўп бўлади. Кулкудукда шамол хатто 48 кунгача чўзилади.
Бундай иқлим шароитларда тупроқ, тупроқ ости намлигининг табиий парланиши 1700-2200 мм, ҳатто ундан хам юқори миқдорда бўлиши, худудда кенг таркалган гидроморф, яримгидроморф ва бошка тупрокларнинг шўрланишини келтириб чиқармоқда.
Чўл минтақасида хавонинг нисбий намлиги жуда пастдир, ёзда 10 % тушади, қишда 30-40 % гача етади. Шунинг учун хам чўл тупроқларида буғланиш кучли, ёғингарчилик миқдоридан 15-25 баробар кўп бўлади.
Натижада чўлланиш жараёни бу ҳудудда тезлашади.
Вилоятнинг ғарбий шимолий, шимолий худудларининг иқлим шароитлари тахлил этилиб, хулоса килинганда: қишда қор жуда кам ёғади.
Қурук совук ва шамоллар хукм суради; ёз иссиқ , хавоси қуруқ, ёғин сочин асосан кеч кузда ва эрта бахорда тушади.
Бундай иқлим шароитларини эътиборга олиб, шимолий худуд ларда чорвачиликни, асосан қоракулчиликни ривожлантириш, ем-хашак захирасини яратиш, қум кўчишига қарши саксовулзорлар, ихотазорлар, бошқа чўл минтакаси ўсимликлари майдонини кенгайтириш эвазига экологик муҳитни яхшилашга эришиш мумкин .