Ultimate magazine theme for WordPress.

18 сентябрь Бутунжаҳон тозалик куни

Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар.

Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди. Ўзбекистонда илк марта 2019 йил 21 сентябрь куни бутун республика бўйлаб ўтказилди. Бутунжаҳон тозалик куни ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанбасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган давлат, бизнес-тузилма вакиллари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда фаол фуқароларни халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2021 йилнинг 18 сентябрь куни Бутунжаҳон тозалик кунида фаол иштирок этишга таклиф этади.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати