Ultimate magazine theme for WordPress.

2-феврал Бутунжаҳон сув ва ботқоқлик ҳудудлари куни

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг шаҳар инспекцияси томонидан НДКИ академик лицейининг “Табиий фанлар” гуруҳи ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди. Рамсар Конвенцияси: эндиликда унинг мақсад ва вазифалари янада кенгайганлиги тўғрисида ўқувчи ёшларга кенгроқ тушунчалар берилди.

      Бугунги кунда инсониятининг табиатга нисбатан кўрсатаётган таъсири нафақат қуруқликда жойлашган экотизимларга, балки сув ҳавзалари экотизимларига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай салбий таъсир ва унинг оқибатлари, айниқса, нисбатан кичик, сув режимининг ўзгариши мавсумий характерга эга ёки йирик ҳавзаларнинг қирғоқ ҳудудларида янада яққол намоён бўлмоқда.

    Ўтган асрнинг иккинчи ярмида Европадаги сув-ботқоқ ҳудудларининг деградация жараёни янада жадаллашди. Вазиятнинг бундай хатарли тус олиши натижасида сув-ботқоқ ҳудудларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатини ишлаб чиқиш зарурати вужудга келди. Бунда сув-ботқоқ ҳудудлари асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш муҳити сифатида баҳоланган эди. Шу сабабли, бир қанча давлатлар томонидан 1971 йилнинг 2 февралида Эроннинг Рамсар шаҳрида қабул қилинган ва 1975 йилда кучга кирган «Халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари ҳисобланган сув-ботқоқ ҳудудлари тўғрисида»ги Конвенция айнан шу мақсадларга йўналтирилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Давра суҳбати қизғин савол жавоб тарзда ўтди.