Ultimate magazine theme for WordPress.

2018 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 июль куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида, бошқарманинг 2018 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда бошқарманинг барча бўлим бошлиқлари ва мутахассис ходимлари ҳамда  туман (шаҳар) инспекторлари иштирок этдилар.

Йиғилишда йиғма ахборот-таҳлил бўлим бошлиғи Н.Болтаев, Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Д.Ахмедова, Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ш.Яхшиев, Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Н.Тўхтаев ва Чиқиндиларни йиғиш сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмишни ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи А.Жалиловлар тамонидан олти ой давомида олиб борилган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Ҳайъат йиғилиши якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.