Ultimate magazine theme for WordPress.

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги

      Давлат экология қўмитасида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
  Тадбир давомида Давлат экология қўмита раисининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Султонмурод Тошимов ҳам давлат тилини кенг тарғиб қилиш ишларида фаол иштирок этганлиги учун Қўмитанинг махсус совғаси ва фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.Султонмурод Тошимов қисқа вақт ичида Давлат экология қўмитасида иш бошлаган бўлсада қўмитамизнинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ишларида катта ўзгаришларни амалга оширдилар. Султонмурод Тошимовга барча Навоий вилояти Экология бошқармаси жамоаси номидан унданда юқори мукофатларни олишда тилакдошмиз.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати