Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология мутахассислари иштирокида Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 ноябр куни Навоий вилояти Экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиғи ва экология давлат инспекторлари иштирокида Навоий вилоят телевидениясида “Атроф – муҳитни муҳофаза қилиш экологик вазиятни яхшилаш борасида” Очиқ мулоқот кўрсатуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот кўрсатувида телефон қўнғироқлар орқали вилоятимизнинг фуқаролари томонидан 30 дан ортиқ саволлар келиб тушди. Келиб тушган саволларга вилоят Экология бошқарма бошлиғи ҳамда мутахассислар жавоб беришди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборидаги устувор йўналишлардан биридир.

Бутун дунёда бўлгани каби бизнинг вилоятимизда ҳам экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммолар йил сайин ортиб бораётгани, аксарият ҳолларда жиддий ва ташвишли  қиёфа касб этаётгани ҳам афсуски, айни ҳақиқат!

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати таъминлайди.

Соҳага оид асосий фаолият йўналишлар:

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналиши, Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, Биохилма-хилликни ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш,Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс бошқариш, Атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш йўналишлари фаолият олиб боради.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналиши:

Албатта, иқтисодиётимизни саноат тараққиётсиз тасаввур эта олмаймиз. Навоий вилояти ҳам саноати ривожланган ва жадал суръатда юксалиб бораётган ҳудуд ҳисобланиб, янги ишлаб чиқариш корхоналар барпо этиш ҳисобига кенгайиб бормоқда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналиши назоратга олинган хўжалик юритувчи субъект (ХЮС)  лар вилоятда жами 823 та ХЮСлар мавжуд. Шундан саноат корхоналари 530 та, транспорт корхоналари 293 тани ташкил этади.

Статистик маълумотларга кўра бугунги кунда вилоятимизнинг саноат корхоналари томонидан ҳанузгача манъан эскирган ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланилиши ҳисобига ҳар йили атмосферага қарийб 50 минг тонна ифлослантирувчи чиқинди чиқарилади. Ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун эса замонавий илғор технологияларни жорий этиш ҳамда модернизация қилишни бугунги давр тақозо этмоқда.

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналиши:

Навоий вилоятининг майдони 11,0 минг кв км гектардан иборат. Аҳолиси 1 млн (бир милион) кишидан ошди умумий ерининг асосий қисмини Қизилқум сахроси яйловлари ташкил этади.  

Вилоятни ишлаб чиқариш саноат ва қишлоқ хўжаликда фойдаланишда асосий сув билан таъминлаб беришда Зарафшон дарёси ҳисобланиб, йил давомида сарф бўладиган сувнинг миқдори икки млрддан ортиқни ташкил этади. Бугунги кунда дарёнинг умумимий муҳофаза минтақаси олти минг гектардан ортиқ бўлиб қирғоқ олди муҳофаза минтақаси бир минг ўттиз  гектарни  ташкил қилади. Чегарадан чегарагача бўлган умумий узунлиги 130 кмдан иборат. Зарафшон дарёси Навоий вилоятининг 4 та тумани яъни Хатирчи, Навбаҳор, Кармана, Қизилтепа туманларини кесиб ўтади. Ушбу дарё бугунги кунда алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудуд номи берилилган.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс бошқариш йўналиши:

Бугун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган муаммолардан яна бири бу маиший чиқиндилар эканлигини яхши биламиз.

Зеро, халқимиз ҳам азал-азалдан ўз уйи, кўчаси, маҳалласини тоза-озода тутишни ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи деб билган. Аммо сўнгги пайтларда аҳоли томонидан турли маиший чиқиндиларни дуч келган манзилларга ташлаб, оддий эътиборсизлик оқибатида айрим ҳудудларда сунъий равишда антисанитария ҳолатлари юзага келтиришмоқда. Яна шундай катта муаммоларимиздан бири – чиқинди масаласидир. Бу масала ҳам доимий равишда барчамизни ташвишлантириб келмоқда. Фуқароларимиз томонидан яшаб турган манзиллари, кўча-куйларни ахлатхонага айлантириш, уй-рўзғордан чиққан чиқиндиларни тўғри келган жойга ташлаб кетиш ҳолатлари давом этмоқда ва ҳудудларда турли антисанитария ҳолатларининг юзага келишига сабаб бўлмоқда.  Бу ҳам доимий тарзда энг оғриқли нуқталаримиздан бўлиб келган. Минг афсуски, тушунтиришларга қарамасдан, аҳоли барибир бу каби салбий ҳолатларни содир этишда давом этмоқда. Бунинг учун жамоатчилик назоратини кучайтириш ва шахсий ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш бўйича ўз таклифларимизни ишлаб чиқишимиз, бунда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош ташаббускор бўлиши лозим, деб ўйлайман. Ҳозирги кунда вилоятимизда 13 та маиший чиқиндихоналар, 13та ишлаб чиқариш (саноат) чиқиндихоналари, 3 та қурилиш чиқиндихоналари мавжуд.

Жорий йилда 29 сентябр куни Ҳурматли Президентимиз томонидан имзоланган  “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4845-сон қарори қабул қилинди. 2021 йил 1 январдан бошлаб, аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг ўн беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида юборилган фотосуратлар ва видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ва бу маълумотлар тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилмайди.

Навоий вилояти экология бошқармаси

Матбуот котиби