Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология мутахассислари Қизилтепа туманида экология ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, соҳада мавжуд муаммолар юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган  Мурожаатномасида жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратиш зарурлиги,  мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб этган ҳолда ҳамкорликни олиб бориш, энг аввало экологик муаммоли соҳаларда ишларни олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисда айтиб ўтилган.

Муҳтарам Президентимиз 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилди. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ва маънан етук авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш энг муҳим вазифа саналади.

Шу мақсадда жорий йил 19 январь куни Қизилтепа туманида Навоий вилояти Экология бошқармаси, Ўзбекистон экологик партияси вилоят кенгаши, Қизилтепа туман ҳокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий давлат кончилик институти билан ҳамкорликда “Экология ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар” мавзусида корхона ва ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида учрашув  бўлиб ўтди.

Учрашувда  иштирокчиларига Қизилтепа туманинг атмосфера ҳавосининг бугунги ҳолати унга таъсир кўрсатувчи омиллар олиб борилаётган ишлар самарадорлиги истиқболлари, атмосфера ифлосланишини аҳоли соғлигига таъсири, саноат чиқинди газларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича тушунчалар берилди.

Биз экологлар аввалабор Экология ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан бир қанча ишларни амалга оширишимиз зарур.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Матбуот хизмати