Ultimate magazine theme for WordPress.

27 ИЮНЬ–МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан барча журналистларни чин қалбимиздандан муборакбод этамиз, барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни билдириш катта мамнуният бағишлайди.Табиатни авайлаб асраш ва уни муҳофаза қилиш мавзусидаги кўрсатувларни оммавий ахборот воситаларида доимий маъсулиятли вазифани  ёритишда ўз хиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарма томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

   Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида сиз, матбуот аҳлининг фидокорона меҳнат қилаётганингизни халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.