Ultimate magazine theme for WordPress.

Жорий йилнинг 16 июнь куни Навоий вилояти Конимех туманидаги Олмалиқ кон металургия комбинати АЖ “Қизилқум фосфорит комплекси” ишчи ходими Конимех туманидаги чўл ҳудудининг йўл ёқасидан жайрон боласини топиб олганлиги тўғрисида Навоий вилояти Экология бошқармасининг  Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлимига қўнғироқ орқали мурожат қилди.

Ушбу мурожат Конимех тумани Экология инспекциясининг давлат инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам жайрон боласи 20 кунилик эканлиги ва ҳеч қандай жароҳат олмаганлиги, холсиз ҳамда оғирлиги 4 кг атрофида эканлиги  маълум бўлди.  Ушбу жайрон боласи ёши кичиклиги ва роивожланиши учун 100 кун давомида сут билан озиқланиши учун Навоийлик экологлар Бухоро Жайрон-эко марказга топширди.

 

 

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати