Ultimate magazine theme for WordPress.

30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан бошқарма бошлиғи бошқарма ёшлари билан учрашди.

Навоий вилоятида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида айни дамда ёшлар 46 нафар ёшлар фаолият юритади. Умумий ходимлар сонининг 27 фозини ташкил этиб, ёш ҳотин-қизлар эса  9 нафарини  ташкил этади.

Бошқармада мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб кўчат экиш мақсадида бошқарма биносида “кичик ўрмонча” ташкил этилиб ёш ходимлар томолнидан дархт кўчатлари экилди. Бошқарманинг иқтидорли ва истеъдодли ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, соғлом рақобатни юзага келтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш ҳамда ходиммлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш экология бошқармаси ходимларининг билим даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида бошқарма ёшлари ва ходимлари ўртасида “Эко ринг” интиллектуал мусобақаси ташкил этилди. Бошқармада фаолият кўрсатаётган ёш ходимларни қўллаб қувватлаш, уларни бўш вақтларини унумли ўтказиш, жисмоний холатини мустахкамлаш мақсадида Навоий вилояти Волейбол Федерацияси ҳамкорликда Навоий вилояти Экология бошқармаси тизимида “Соғлом танда – соғ ақл” шиори остида Волейбол спорт тури бўйича биринчи мусобақаси ташкил этилди. Ташкил этилган мусобақа бошқармамизнинг барча ёшлар фаол қатнашди. Жорий йилнинг май ойида вилоятда биринчи маротаба Экология ёшлари ва ходимлари ўртасида ЭКОМАРОФОН-2021” 2800 метрга югуриш спорт мусобақаси ўтказилиб, ўзларининг спортга бўлган  шижоатларини кўрсатди. Бошқарма тизимида фаолият юритаётган ёшларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови ташкил этилди. Тизимдаги ёш ходимлар томонидан ўзлари ўқиб тахсил олган мактабларига ташриф буюриб, ўқувчи ёшлар билан учрашиб, ўқувчиларга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан жойларда тарғибот ишлари, ўқув семинарлари ва танловлар ўтказилиб келинмоқда. Навоий вилояти Ёшлар иттифоқи ва Навоий вилояти ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда “Экологик маданият ойлиги” ташкил этилди ва 44 нафар ёш ходимлар томонидан шахар ва туманлардаги 180 та мактаб ва коллежларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Натижада ўқув муассасаларидаги 5400 дан ортиқ ўқувчилар онгида экология ва атроф-муҳитни асраб авайлаш шу жумладан, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, хар хил турдаги чиқиндиларга ва барг хазонларга ўт ёқиб юбормаслик, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб авайлаш агарда ушбу қоидаларга амал қилинмаган тақдирда келгусида келиб чиқадиган экологик муаммолар юзасидан тушунчалар ҳосил бўлди. Ҳозирги кунда юқорида таъкидланган тадбирлар ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек бошқарма тизимидаги 30 ёшгача бўлган ходимлар иштирокида бошқарманинг расмий “navoiyeco.uz” веб сайтида “Ёшлар сиёсати” рукни очилиши ва ушбу рукнда тизимдаги ёшларга иш амалиётларида қўлланиладиган материаллар, ёш ходимлар томонидан Экология соҳага оид мақолларни ёритиб бориш, ёшлар масалалари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда ёшларнинг жойларда олиб бораётган тушунтириш тарғибот ишларини  ёритиб боришлари кўзда тутилган.

Ҳар чоракда бўлиб ўтадиган ёшлар билан учрашувда ёшларнинг муоммолари ва таклифлари кўриб чиқилиб, ўз ечимини топмоқда.