Ultimate magazine theme for WordPress.

“5 июнь — Бутун жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни”

Жорий йилнинг 4 июнь куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида “5 июнь — Бутун жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида узоқ йиллардан бери фаолият кўрсатган ва бугунги кунда нафақа ёшига етган уч нафар ходимларга  бошқарма томонидан эсталик совғалари ва тун ёпилди. Мафтункор, серқуёш ватанимиз Марказий Осиёда жойлашган бўлиб, ҳавосининг мусаффолиги, фауна ва флора дунёсининг ранг-баранглиги, азим дарёлари, бетакрор боғу роғлари билан ажралиб туради. Тўрт фасл алмашинуви гувоҳлигида ўтаётган кунларимизда атроф-муҳитдан илҳомланмасликнинг иложи йўқ. Бироқ кўз ўнгимизда, табиат олдида инсон қудратининг нақадар ожизлиги ҳам намоён бўлмоқда. Табиатни асраб-авайлаш бизнинг бурчимиз эмас, балки мажбуриятимизга айланиб улгурди. Қадим даврлардаёқ аждодларимиз одам саломатлиги, кайфияти ва барча ҳаётий жараёнларнинг об-ҳаво ва бошқа табиат ҳодисаларига боғлиқлиги ҳақида яхши билишган. Одам саломатлигига табиий иқлим ҳодисаларининг таъсири ҳақида дастлабки ёзма манбаалар эрамиздан анча аввал пайдо бўлган. Масалан, Ҳиндистонда бундан 4000 йил муқаддам қуёш нури, момақалдироқ ва ёмғирлар туфайли ўсимликлар шифобахш хусусиятга эга бўлиши ҳақида ёзиб қолдирган. Тибет табобати ҳозиргача касалликларни метеорологик омилларнинг муайян бирикуви билан боғлайди. Қадимги юнон тиб олими Гиппократ эса ўзининг “Афоризмлар” асарида одамлар организми йил мавсумларига қараб турлича бўлишини, шунинг учун касалликлар  ҳам фаслга қараб турлича кечишини ёзган.