Ultimate magazine theme for WordPress.

“5 июнь—Бутун жаҳон атроф-муҳит куни” муносабати билан семинар ташкил этилди.

            Жорий йилнинг 30 май куни Навоий вилояти Ёшлар марказининг кичик мажлислар залида “Табиатни асра” мавзусида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда Навоий шаҳар тиббиёт коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, Навоий Давлат Педагогика институти ҳузуридаги 1-сонли  Академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси бўлинма раҳбари, “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газетаси мухбирлари иштирок этди. Ушбу семинар жонли мулоқот, яъни савол-жавоб тариқасида ўтказилди. Семинарда Экологияга оид бўлган ўқувчиларнинг Экологик маданиятини оширишга хизмат қиладиган видео роликлар намоиш этилди. Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ш.Яхшиев: Таъкидлаш жоизки, халқимиз азал-азалдан табиатга, бутун борлиққа, ундаги ҳайвонот ва наботот оламига алоҳида эътибор қаратиб, табиий неъматлардан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилиб келган. Ёши улуғ инсонлар кичик авлодларга бу борада ўз ўгитларини бериб боришга ҳамда шу тарзда ёш авлодда табиатни, она тупроқни ардоқлаш ҳислари шакллантирилган. Айни пайтда ҳам юртимизда аҳоли, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлодни атроф-муҳитни асраб-авайлашга ўргатиш, улар онгида экологик маданиятни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис ҳам экология ҳафталиги доирасида ташкил этилган тадбирларга асосан болалар, ўқувчи-ёшларни жалб этиш жуда муҳимдир. Маърузада мамлакатимиздаги бугунги экологик ҳолат, уларнинг муаммо ва ечимларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Семинарда ўқувчилар Экологияга оид ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишли мутасадди ходимлар томонидан жавоб олдилар. Ўқувчилар ўзларининг Экологияни асрашга доир иннавтцион ғоя ва таклифларини билдириб ўтдилар. Семинар жуда қизиқарли суҳбатларги бой тарзда ўтди. Ушбу семинарда ўзларининг энг яхши иннаватцион ғояларни ва қизиқарли саволлар берган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Навоий  вилояти Кенгаши  томонидан муносиб совғалар билан тақдирланди.