Ultimate magazine theme for WordPress.

5 июнь Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон миқёсида долзарб бўлган экологик муаммолар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор этиб, шу муаммоларни эчишга дунё халқларини чорлайди. Ўша йиллардавомида мазкур кун 100 дан ортиқ мамлакатда нишонланди, ҳозирда экологик муаммоларни эчишга ёрдам берувчи муҳим бир замин бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу кунда барча халқлар бирлашиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, она-еримизни асраб қолишга ўзининг шахсий ҳиссасини қўшиш имконига эга бўладилар.

      Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни БМТнинг Бош Ассамлблеяси томонидан 1972-йил Стокголмда бўлиб ўтган Инсоният муҳити мавзуидаги конференсияда жорий этилган.

        Ушбу сана нимага муҳим?

— инсоният фаровонлиги, атроф-муҳит соғломлиги, иқтисодиёт самарадорлиги эримизда мавжуд бўлган табиий ресурсларни оқилона бошқаришимиз, улардан тежамкорона фойдалана олишимизга боғлиқдир

— ҳозирги кунда эр шаридаги кўплаб экотизимларнинг захиралари деярли бутунлай тугаб, ортига қайтариб бўлмайдиган салбий жараёнларга юз тутган, бунинг устига бутун дунёда аҳолининг ўсиб бориши, иқтисодий ривожланиш каби омиллар мазкур муаммонинг янада чигалланишига олиб келяпти

— 2050-йилга келиб дунё аҳолисининг сони 9,6 миллиардга этиб қолишини инобатга олганда, табиий ресурсларни ҳозирги суръат ва ҳажмларда истеъмол этишимизни, маҳсулот ишлаб чиқаришимизни давом этаверсак, келажакда бизга ҳозирги эр шаримизнинг катталигидаги яна учта эр шари керак бўлади

       Мазкур сана нафақат она-ер туҳфаларини қадрлаш, эримизда мавжуд бўлган бой биологик хилма-хилликни асраш кунидир. Ушбу кунда биз барчамиз она-еримизни қандай қилиб муҳофаза қилишимиз, унинг табиатини қандай асрашимиз, ҳозирда долзарб бўлиб қолган экологик муаммоларни қандай эчишимиз мумкинлиги тўғрисида чуқур ўйлашимиз, эр-шаримизни янада гўзалроқ, соғломроқ қилиш ё`лларини излашимиз лозимдир.

       БМТ ушбу санани қай тарзда нишонлайди?

      Мазкур санани нишонлаш билан боғлиқ кенг кўламдаги тадбирларни муайян бир шиор остида, ёки мавзуда ўтказиш вазифаси ҳар йили алоҳида бир мамлакатга юклатилиб, шу мамлакатда 5 июнь куни тўғри келади, ҳафта давомида халқаро кўргазма ташкил этилади. 2015-йилда ушбу сана “Етти миллиард орзу. Ягона сайёра. Истеъмолимизда тежамкор бўлайлик ” шиори остида нишонланиб, тегишли тадбирлар Италияда ташкиллаштирилди.

Мазкур санани нишонлашда бутун дунё бўйлаб 70 та мамлакатда миллионлаб одамлар иштирокида кенг кўламли тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили кекса ва ёш фаоллар турли кўргазмалар, атроф-муҳитни тозалаш ишлари, ҳашарлар, консертлар, ОАВ иштирокидаги бир қатор тадбирлар, турли танлов ва мусобақалар ташкиллаштиришда қатнашадилар.